Skip to main content

Hush kelibsizlar!

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР ВА ДЎСТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг  институт Республикада ягона бўлган ўзига хос илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, бу илм масканида Ўзбекистон тарихига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. Ушбу йирик илмий марказда 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ХХ аср Ўзбекистон тарихчиларининг машҳур намаёндалари шаклланган ва фаолият олиб борган. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишлари жуда кенг бўлиб, Ўзбекистоннинг энг қадимги даври тарихидан то замонавий янги тарихигача бўлган муаммоларни қамраб олади.

Сайтда институт тарихи, унинг илмий ва нашрчилик фаолиятига оид маълумотлар берилган. Шунингдек институтда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳалари билан ҳам танишиш мумкин.  Қолаверса бу ерда Ватанимиз тарихига оид жуда кўплаб саволларга жавоб берилган.

Муҳтарам ўқувчи биз  Сизларни янги тадқиқотлар ва нашрлар билан доимий тарзда хабардор қилиб борамиз. Институт Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи билан қизиқувчи барча илмий марказлар ва тадқиқотчиларни ўзаро илмий ҳамкорлик қилишга таклиф қилади.

Самимий тилаклар билан,

Азамат Зиё Ҳамид ўғли

Yangiliklar

2020 йил 7 февраль соат 14 30 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 06.01.2018. Таr.56.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

Қорақалпоғистан гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти мустақил тадқиқотчиси Утебаев Мадияр Бердибаевичнинг “Қорақалпоқлар этикетида  анъанавийлик ва  янгилик  (этнографик таҳлил)” мавзусидаги 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муҳокамаси.

Илмий раҳбар:  т.ф.к. Қарлибаев Максет Абдибаевич

Манзил:Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, ЎзР ФА Тарих институти, 8-қават, мажлислар зали

2020 йил 8 январ куни “Ижтимоий Фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида (РЖФЎМ) “Ўзбекистон Республикасида миллатлараро муносабатлар: тарих ва замонавийлик” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти ходимлари томонидан маърузалар тингланди:

2020 йилнинг 3 январ куни  ЎзР ФА Тарих институти Илмий Кенгашининг биринчи кенгайтирилган йиғилиши бўлиб  ўтди. Қуйидаги масалалар  кўриб чиқилди:

1.Бўлимлар ва умуман Институт Концепцияси. 2020-2023 учун иш режаси. Сўзга чиқдилар: директор, проф. А. Ҳ. Зиё, фан бўйича директор ўринбосари, т.ф.н. Ш.Ю. Махмудов, илмий котиб, т.ф.н. М.Ҳ. Пайзиева, бўлимлар  мудирлари, Институтнинг етакчи ходимлари – т.ф.д. Р. М. Абдуллаев, т.ф.д., проф. М. А. Рахимов, т.ф.д., проф. Қ. К. Ражабов, т.ф.д., проф. А. А. Аширов, т.ф н. Тарихи  Н. Х. Азимова ва ҳоказо.

2.К.и.х., т.ф.н. Д.Ш.  Дутураеванинг Францияга бир йиллик амалиёт сафаридаги  олдин маърузаси.

3.Институт стажёр-тадқиқотчликка талабгорлар  билан суҳбат.

4.Турли масалалар.

2020 йил 24 январ соат 14 00да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 06.01.2018. Таr.56.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

Ўз Р ФА Тарих институти кичик илмий ходими Нормуродов Дилмурод Рахматуллаевичнинг “Тошкент воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар даври моддий маданияти тарихи (миллодан аввалги XIII – милодий XIII аср бошлари )” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.06 – Археологиябўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д. Сулейманов Рустам Хамидович

Манзил: Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, ЎзР ФА Тарих институти, 8-қават, мажлислар зали

2020 йил 10 январь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 06.01.2018. Tar.56.01. рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Йиғилишда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети тадқиқотчиси Сейдаметова Гульнара Утарбаевнанинг Повседневная жизнь городского населения Каракалпакстана в 60-80-х годах XX века” мавзусида 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. С.Б. Шадманова

Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Н. Р. Махкамова, т.ф.буйича PhD М. М. Давлетияров.