Skip to main content

Bosh sahifa / Yangiliklar / Туркман-Ўзбек дўстлик тадбири (4.11.19)

Туркман-Ўзбек дўстлик тадбири (4.11.19)

2019-йил 4-ноябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Туркманистон Республикаси Президенти Г. Бердимуҳамедовнинг «Туркманистон: буюк ғалабалар ва ютуқлар йиллари», «Туркманистон-тараққиёт Ватани», «Туркманистон-барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида»китоблари тақдимотига бағишланган Қўшма Туркманистон – Ўзбекистон маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзР ФА академиги К.Х. Абдурахманов, ТДИУ профессорлари У.Ғафуров, Ш. Эргашева ва бошқалар сўзга чиқдилар. Тадбирда дипломатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, миллий-маданий марказлар фаоллари, ТДИУ ва Тошкент молия институти профессор – ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари, журналистлар, олимлар, шу жумладан ЎзР ФА Тарих институти ходимлари иштирок этди.

Left sub menu