Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar

Bo'limlar

Ўзбекистоннинг моддий маданияти ва қадимги тарихи бўлими

 Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил «ЎзР ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қароридан сўнг ташкил қилинган. Дастлаб бўлимни таниқли археолог профессор Р.Х. Сулейманов бошқарган. 2003 йилдан  эса бўлимга ЎзР ФА академиги Ю.Ф Буряков раҳбарлик қилиб қилмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари ва замонавий тарихи бўлими

1996 йил март ойида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиумининг қарорига биноан Тарих Институтида “Мустақиллик даври тарихи” бўлими ташкил этилди.

Ўрта асрлар даври тарихи бўлими

Бўлим 1943 йил ЎзР ФА Тарих институти ташкил топиши билан бир вақтда шаклланган. 1977 йилгача бўлимга академик Яҳё Ғуломов раҳбарлик қилган.Кейинчалик бўлимнинг кенгайиши, шунингдек, ҳам илмий, ҳам ташкилий жиҳатдан ривожланиши, айниқса ёш кадрлар билан таъминланишида т.ф.д. проф. Р.Г. Мукминова, т.ф.д. Э.Э.Каримов, т.ф.д., проф. Г.А.Агзамова, т.ф.д. А. Отахўжаев ҳамда т.ф.д., проф. Д.А. Алимоваларнинг хизматлари катта бўлди.

Ўзбекистоннинг XIX аср охири – XX аср бошлари даври тарихи” бўлими

Отдел истории Узбекистана второй половины  XIX – начала XX веков (до 1917)

Ўзбекистоннинг совет даври тарихи бўлими (1917-1991 йиллар)

Тарих институти ходимлари томонидан дастлабки даврларда 1917 йилдаги Февраль инқилоби ва Октябрь тўнтаришининг Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларга таъсири масалалари ўрганилди (Р.Я. Ражапова, Р.М. Абдуллаев, С. Агзамходжаев, И.А. Алимов, А.Х. Бобохўжаев, Ҳ.Ш. Иноятов, Р.А. Нуруллин, Қ.К. Ражабов ва бошқалар.).

Тарихшунослик ва манбашунослик бўлими

Тарих фани бошқа фанлардан ўз тарихига бўлган катта диққат, эътибори билан ажралиб туради. Вақт ўтиши билан тарих фанининг тарихи алоҳида илмий йўналишга айланди, тарихни ўрганишда эса –тарих фанининг муҳим махсус соҳаси – тарихшунослик номини олди.

Этнология ва Антропология бўлими

Этнография бўлими (сектори) ЎзФА Тарих ва археология институти таркибида 1943 йилда ташкил топган. Бўлимни биринчи бўлиб таниқли этнограф олим М.С. Андреев бошқарган. Кейинчалик бўлимга т.ф.д. О.А. Сухарева, т.ф.д. академик К.Ш. Шониёзов, Т.ф.н. С. Мирхосилов, т.ф.д. З.Х. Арифханова, т.ф.н. Г.Ш. Зунунова кабилар раҳбарлик қилган. Ҳозирги вақтда бўлимни т.ф.д. А.А.Аширов бошқармоқда.

         Бўлимнинг илмий тадқиқот фаолияти узоқ йиллар мобайнида асосан уч йўналишда олиб борилган: ўзбек халқининг этник тарихи, тарихий этнографияси ва замонавий этнография.

1940-60 йилларда Республикада малакали маҳалий этнограф олимлар гуруҳи шаклланди. Бу даврда ушбу олимлар томонидан ўзбек халқининг этник тарихи ва тарихий этнографияси масалаларига (К. Ш. Шониёзов, Ш.Иноғомов, Т. Файзиев, Х. Исмоилов, Б. Аминов) асосий эътибор қаратилган бўлса, 50-70-йиллларда замонавий давр этнографияси масалалари ҳам (М. А. Бекжанова, И. М. Жабборов, С. М. Мирхасилов, Т. Х. Тошбоева, Ф. А. Арипов, М. Савуров, Ш. Музаппаров, Р. Курбангалиева, М. Рузиева ва бошқалар.) кенг ёритила бошланди. Натижада 1973 йилда институтда этнография йўналишида “Тарихий этнография” (раҳбари академик К. Шониёзов) ва “Замонавий давр этнографияси” сектори (раҳбари т.ф.н. С.М. Мирхасилов.) ташкил этилди. Ушбу секторлар 1987 йили қайта қўшилиб кетгунга қадар алоҳида фаолит олиб борди.
             Бугунги кунда бўлимда Ўзбекистон халқининг этник тарихи, тарихий этнографияси, этник идентиклик муаммолари, замонавий этносоциологик жараёнлар ва Марказий Осиё минтақасидаги этнослараро муносабатлар каби масалалар доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
           Сўнгги 20 йилда бўлимнинг хорижий илмий тадқиқот марказлари ва хорижлик тадқиқотчилар билан илмий ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Шунингдек, бу даврда бўлим ҳодимларининг халқаро конференция ва семинарларида иштироки ортди, етакчи олимлар томонидан нуфузли хорижий илмий журналларда мақолалар чоп этилди, бир нечта ходимлар Халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этмокда.