Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar / Этнология ва Антропология бўлими

Этнология ва Антропология бўлими

Этнография бўлими (сектори) ЎзФА Тарих ва археология институти таркибида 1943 йилда ташкил топган. Бўлимни биринчи бўлиб таниқли этнограф олим М.С. Андреев бошқарган. Кейинчалик бўлимга т.ф.д. О.А. Сухарева, т.ф.д. академик К.Ш. Шониёзов, Т.ф.н. С. Мирхосилов, т.ф.д. З.Х. Арифханова, т.ф.н. Г.Ш. Зунунова кабилар раҳбарлик қилган. Ҳозирги вақтда бўлимни т.ф.д. А.А.Аширов бошқармоқда.

         Бўлимнинг илмий тадқиқот фаолияти узоқ йиллар мобайнида асосан уч йўналишда олиб борилган: ўзбек халқининг этник тарихи, тарихий этнографияси ва замонавий этнография.

1940-60 йилларда Республикада малакали маҳалий этнограф олимлар гуруҳи шаклланди. Бу даврда ушбу олимлар томонидан ўзбек халқининг этник тарихи ва тарихий этнографияси масалаларига (К. Ш. Шониёзов, Ш.Иноғомов, Т. Файзиев, Х. Исмоилов, Б. Аминов) асосий эътибор қаратилган бўлса, 50-70-йиллларда замонавий давр этнографияси масалалари ҳам (М. А. Бекжанова, И. М. Жабборов, С. М. Мирхасилов, Т. Х. Тошбоева, Ф. А. Арипов, М. Савуров, Ш. Музаппаров, Р. Курбангалиева, М. Рузиева ва бошқалар.) кенг ёритила бошланди. Натижада 1973 йилда институтда этнография йўналишида “Тарихий этнография” (раҳбари академик К. Шониёзов) ва “Замонавий давр этнографияси” сектори (раҳбари т.ф.н. С.М. Мирхасилов.) ташкил этилди. Ушбу секторлар 1987 йили қайта қўшилиб кетгунга қадар алоҳида фаолит олиб борди.
             Бугунги кунда бўлимда Ўзбекистон халқининг этник тарихи, тарихий этнографияси, этник идентиклик муаммолари, замонавий этносоциологик жараёнлар ва Марказий Осиё минтақасидаги этнослараро муносабатлар каби масалалар доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
           Сўнгги 20 йилда бўлимнинг хорижий илмий тадқиқот марказлари ва хорижлик тадқиқотчилар билан илмий ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Шунингдек, бу даврда бўлим ҳодимларининг халқаро конференция ва семинарларида иштироки ортди, етакчи олимлар томонидан нуфузли хорижий илмий журналларда мақолалар чоп этилди, бир нечта ходимлар Халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этмокда.

БЎЛИМНИНГ РЕЖАВИЙ ЛОЙИҲАЛАРИ:

  1. 2000-2002 йиллар : Тошкент шаҳри замонавий ўзбек оиласининг турмуш тарзи ва маданияти.
  2. 2003-2005 йиллар : Замонавий полиэтник шаҳарда этномаданий жараёнлар.
  3. 2003-2005 йиллар : Марказий Осиёда этник мажоролар (1989 йил Фарғона ва 1990 йилда Ўш можаролари).
  4. 2003-2005 йиллар: Ўзбекистоннинг жанубий ва шимоли-шарқий минтақаларида этнослараро муносабатлар (тарихий-этнографик таҳлил).
  5. 2006-2008 йиллар: Замонавий ўзбеклар : (тарихий-этнологик очерк)
  6. 2007 -2011 йиллар Ўзбекларнинг этник идентиклиги: шаклланиши, хусусиятлари ва трансформацияси.
  7. 2009−2011 йиллар: Ўзбекистонда миллий диаспоралар маросимий ҳаётидаги аъаналар ва инновациялар (Тошкент шаҳри материаллари асосида).
  8. 2010-2011 йиллар: Жахон этнология мактаблари ва замонавий узбек этнологияси (Ёшлар амалий лойихаси).
  9. 2012-2013 йиллар: Замонавий этноэкологик муносабатлар тизимида хўжалик анъаналари (Ёшлар амалий лойиҳаси)
  10. 2012−2014 йиллар: Замонавий ўзбек қишлоғи: ижтимоий−иқтисодий ўзгаришлар ва трансформацион жараёнларнинг этносоциологик таҳлили (Фарғона водийси материаллари асосида).

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ НАШРЛАРИ.

  1. Шаниязов К.Ш. Қарлуқ давлати ва қарлуқлар. Т., 1999,
  2. Арифханова З.Х. Современная жизнь традиционной махалли Ташкента Т., 2000. – 28с.
  3. Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. – Т., Шарқ, 2001. – 464 б.
  4. Тошкент маҳаллалари: анъаналар ва замонавийлик (тарихий-этнографик тадкикот) / Масъул муҳ.: т.ф.д. З.Х.Арифханова. Т., 2002. – 217 б.
  5. Дониёров А.Х. Историография этнографии независимого Узбекистана (1991-2001 гг.) . - Т., 2003. – 36 б.
  6. Дониёров А.Х. Мустақил Ўзбекистон этнографияси тарихшунослигининг айрим масалалари. – Т., 2003. – 43 б.
  7. Дониёров А.Х. Ўзбекистон этнографияси тарихидан айрим лавҳалар (ХХ асрнинг 20-80 йиллари). – Т.: Янги аср авлоди, 2003. – 80 б.
  8. Ўзбекистон этнологияси: янгича қарашлар ва ёндашувлар /Маъсул муҳаррир: т.ф.д., проф. Д.А.Алимова. Тош.: ЎзР ФА Тарих институти, 2004. - 253 б.
  9. Основы философии. Под ред. В. С. Хан и М. Ахмедовой. 2-е изд., испр., доп. Авт. колл.: Д.А. Алимова, З.Х. Арифханова, В.С. Хан, Р.Р. Назаров и др. Ташкент: «Мехнат», 2004, 496 с.
  10. Современные этнокультурные процессы в махаллях Ташкента (этнографическое исследование). Авт. колл. Отв.ред. д.и.н.,проф.- Ш.М.Абдуллаев. Т.: “Фан” АН РУз 2005. - 274 с.
  11. Марказий Осиёда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. 1–2 қисмлар. /Маъсул муҳаррир т.ф.д.,проф. Д.А.Алимова. Т., 2005. – 384 б.
  12. Абдуллаев У. Фарғона водийсида этнослараро жараёнлар (Х1Х-ХХ аср) .Т., “Янги аср авлоди”, 2005.
  13. Арифханова З.Х.,.Зунунова Г.Ш. Обрядово-ритуальная жизнь узбеков Ташкента в условиях независимости.– Т., 2006. - 93 с.
  14. Давлатова С. Ўзбек миллий кийимлари: анъанавийлик ва замонавийлик. – Т.: Янги аср авлоди, 2006. – 213 б.
  15. Аширов А., Атаджанов Ш. Этнология. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2007, 174 б.
  16. Аширов А. Ўзбекларнинг қадимий эътиқод ва маросимлари Т.: Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2007, 274 б.
  17. Ўзбекистон этнологиясининг долзарб муаммолари / Маъсул муҳаррир: т.ф.д., проф. Д.А.Алимова. Наманган, 2007.
  18. Ўзбекистонда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. – Т. 2011.
  19. Ўзбекистон халқларининг ўзаро этник ва маданий алоқалари. Т. 2011.
  20. Узбеки / отв. ред. З.Х. Арифханова, С.Н. Абашин, Д.А. Алимова ; Ин-т этнологии и антропологии им. Н.Н. Миклухо-Маклая РАН; Ин-т истории АН Республики Узбекистан. - М.: Наука, 2011.