Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar / Ўрта асрлар даври тарихи бўлими / Xodimlar / Дутураева Дилноза Шукуриллаевна

Дутураева Дилноза Шукуриллаевна

Дутураева Дилноза Шукуриллаевна

Тарих фанлари номзоди, 2011

Катта илмий ходим

duturaeva@gmail.com

ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШИ

Медиевистика ва синология соҳасида, жумладан, Хитой ва Марказий Осиё халқлари тарихи, Қорахонийлар ва Қорахитойлар тарихи, Буюк Ипак йўли, сино-туркий муносабатлар, халқаро савдо, дипломатия, миграция ва маданий алоқалар тарихи мавзусида илмий тадқиқотлар олиб боради.

МАЪЛУМОТИ

Германиянинг Бонн университети синология бўлими постдокторантурасида (2015-2018) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти аспирантурасида (2007-2010) таҳсил олган. “Қорахитойлар ҳукмронлиги даврида Марказий Осиё, 1124-1218” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Тарих фанлари номзоди илмий даражасига эга (2011). Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчиси (Марказий Осиё халқлари тарихи мутахассислиги бўйича магистратура 2004-2006 ва бакалавриат 2000-2004).

ХОРИЖДАГИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ

Бонн университетида Марказий Осиё ва Хитой тарихи бўйича махсус курс ишлаб чиқиб, талабаларга дарс берган (Германия, 2015-2016). Нанкин унверситети (Хитой, 2012-2013), Мадисондаги Висконсин университети (АҚШ, 2010) ва Галле-Виттенберг университетида (Германия, 2008-2009) илмий тадқиқотлар олиб борган. Европанинг Марказий Осиё тадқиқотлари жамияти (2009 йилдан) ва Европанинг хитойшунослик ассоциацияси (2018 йилдан) аъзоси. 

СТИПЕНДИЯ ВА МУКОФОТЛАР

Германиянинг Александр фон Гумбольдт ва Герда Хенкель жамғармалари, Германиянинг академик алмашинув ҳизмати ва Хитойнинг Конфуций институти томонидан таъсис этилган бир қатор халқаро илмий-тадқиқот стипендиялари ва грантлар соҳиби. Алишер Навоий номли давлат стипендияси ва «Содружество дебютов» халқаро мукофоти лауреати.

АСОСИЙ ИЛМИЙ ИШЛАР

Duturaeva, Dilnoza. “Qarakhanid Envoys to Song China” Journal of Asian History 52, 2 (2018): 179-208. URL: https://www.jstor.org/stable/10.13173/jasiahist.52.2.0179

Duturaeva, Dilnoza. “Cengtan and Fulin: The Saljuqs in Chinese Sources” Crossroads: Studies on the History of Exchange Relations in the East Asian World 15 (2017): 29-48.  URL: http://www.eacrh.net/ojs/index.php/crossroads/article/view/94

Duturaeva, Dilnoza. “Between the Silk and Fur Roads: The Qarakhanid Diplomacy and Trade” Orientierungen: Zeitschrift zur Kultur Asiens 28 (2016): 173-212.