Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar / Ўзбекистоннинг XIX аср охири – XX аср бошлари даври тарихи” бўлими

"Ўзбекистоннинг XIX аср охири – XX аср бошлари даври тарихи" бўлими

Отдел истории Узбекистана второй половины  XIX – начала XX веков (до 1917)

“Ўзбекистоннинг XIX аср охири – XX аср бошлари даври тарихи” бўлими ФА Тарих институти билан бир вақтда 1943 йилда ташкил этилган. 1965 йилдан 1990 йилларнинг ўрталаригача мазкур бўлимга т.ф.д., проф. Х.Зиёев раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлиги остида Ўзбекистон тарихи бўйича кўп жилдли нашрларнинг тегишли қисмлари, монографиялар ва илмий асарлар яратилди.

1998 йилдан бошлаб бўлимга т.ф.д., проф. Д.Ҳ. Зияева раҳбарлик қила бошлади. Оҳирги 15 йил ичида бўлимда Ўзбекистон тарихининг XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрга оид бўлган бир қанча долзарб масалалар тадқиқ этилди. Хусусан, Ўзбекистон халқларининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётида рўй берган зиддиятли жараёнлар, ўлкадаги мустамлака сиёсатининг сиёсий ва иқтисодий оқибатлари, жадидларнинг тараққийпарварлик ҳаракати каби муаммолар янги манбалар асосида тахлил этилди.

Сўнгги йилларда бўлимнинг илмий фаолиятида тадбиркорлик тарихи, ҳарбий иш тарихи, Бухоро ва Хива хонлликларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, шаҳарлар тарихи, транспорт тизими ва коммуникациялар, ҳунармандчилик, вақф хўжалиги, маданий муассалар фаолияти, диний сиёсат ва турли конфессиялар ҳолати, ижтимоий муаммолар каби йўналишлар бирламчи манбалар тахлил асосида ўрганилмоқда.

Ҳозирги пайтда бўлим ходимларининг асосий эътибори Ўзбекистон тарихи бўйича кўп жилдли нашрнинг тегишли қисми ва хрестоматия яратишга, шунингдек, Ўзбекистонда шаҳарлар тарихини ўрганишга қаратилган.

Бўлим фаолиятидаги сўнгги 10 йил мобайнида яхлит илмий муаммоларни ўрганиш устувор ўрин эгалламоқда. Хусусан, бўлимда қўшимча мутахассисларни жалб этган холда Ўзбекистонда энг қадимдан то ҳозиргача бўлган давр чегарасида тадбиркорлик, ҳарбий иш тарихи, шаҳарлар тарихи  чуқур ва атрофлича тадқиқ этилмоқда.

Бўлимда бажарилган ва бажарилаётган лойиҳалар:

  1. Ўзбекистон тарихи V том. (1860-1917 йиллар).
  2. Ўзбекистон тарихи хрестоматияси. V том. (1860-1917 йиллар).
  3. XIX асрнинг оҳири – ХХ асрда Ўзбекистонда диний сиёсат ва конфессиялар.
  4. Бухоро ва Хива хонликлари XIX асрнинг сўнгги – ХХ асрнинг дастлабки чорагида.
  5.  Ўзбекистонда тадбиркорлик тарихи (қадимги даврлардан ҳозирги кунгача).
  6. Ўзбекистондаги ҳарбий иш тарихи (қадимги даврлардан ҳозирги кунгача)
  7. Ўзбекистонда  шаҳарлар тарихи (энг қадимдан ҳозиргача).

Шу билан бирга, бўлим бўлим ходимлари бир қанча бошқа коллектив лойиҳалар ва чет эл грантларида иштирок этмоқдалар.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан тарих ва тарихшунослик бўйича қуйидаги ўқув-услубий дастурлар яратилди ва ЎзМУ ва Тошкент давлат шарқшунослик институтида махсус машғулотлар олиб борилмоқда

  1. XIX аср охири – XX аср бошларида Бухоро ва Хива хонлиги тарихи (Д.Х. Зияева)
  2. Ўзбекистонда мустақиллик учун кураш тарихи (Д.Х.Зияева).
  3. Ўрта Осиё хонликлари тарихшунослиги (Д.Х. Зияева).
  4. Совет ҳокимияти ва мустақиллик даври тарихшунослиги (Д.Х.Зияева).
  5. Хорижий тарихшунослик масалалари  (Д.Х.Зияева).
  6. Ўзбекистон тарихининг манбашунослик ва тарихшунослик масалалари (С.Б. Шодманова).
  7. Археография (С.Б. Шодманова).
  8. Тарихий тадқиқотларнинг замонавий усуллари (С.Б. Шодманова).
  9. Тарихни ўқитишнинг замонавий усуллари (С.Б. Шодманова).