Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar / Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари ва замонавий тарихи бўлими

Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари ва замонавий тарихи бўлими

1996 йил март ойида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиумининг қарорига биноан Тарих Институтида “Мустақиллик даври тарихи” бўлими ташкил этилди.

Дастлабки ташкил этилиш даврида бўлимнинг раҳбарлари бўлиб т.ф.д. Р.Насиров, т.ф.н. М.Жўраев, т.ф.д. Э.Нуриддинов ишлаб келдилар, 2007 йилдан буён эса т.ф.н. М.Рахимов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бўлимнинг асосий вазифаларидан бири  тарихий нуқтаи назардан мустақиллик даврини сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий ўзгаришлар жараёнларини ёритиш бўйича илмий ишлар олиб борилди.

Ушбу масалалар бўлим томонидан чоп этилган монографиялар, илмий мақолаларда акс этди.  Жамиятдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятидаги нуфузи ва халқаро, минтақавий, глобал жараёнлардаги масалаларда олиб бораётган муҳим роли ва уларни тарихий жиҳатдан ўрганиш, ёритиш ушбу бўлимнинг номланишини ўзгартиришни тақозо этди.

ЎзР ФА Тарих Институтининг 2006 йил январ ойидаги илмий кенгаш қарорига биноан бўлим “Ҳозирги замон тарихи ва ҳалқаро тадқиқотлар”деб номланди.

Ушбу бўлимнинг илмий ходимлари ҳозирги замон тарихи ва ҳалқаро муносабатларда кенг миқёсда турли йўналишларда илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Хусусан, илмий ходимлар томонидан Европа, Осиё, Америка ва бошқа минтақаларнинг етакчи илмий марказларида турли илмий тадқиқотлар, маърузалар ўтказмоқдалар, илмий конференциялар, семинарларда иштирок қилмоқдалар ва кўплаб илмий мақолалари чоп этилмоқда.  

 

Бўлимнинг илмий йўналишлари:

Бўлимнинг дастлабки  ташкил этилиши даврида олиб борилган илмий лойиҳалар:

  

  1. 2003-2007 йй: «Ўзбекистон Республикаси тарихи (1991-2005 йй.)». VII Том, Лойиҳа раҳбари  –  т.ф.д. Э.З. Нуриддинов.
  2. 2003 - 2005 йй: «Ўзбекистон Республикасининг йирик ҳалқаро ва минтақавий ташкилотлар билан хамкорлиги».  Лойиҳа раҳбари  -  т.ф.н.  М.А. Рахимов.
  3. 2003 – 2005 йй.: «Марказий Осиёда этник муаммолар (Фарғона 1989 ва Ўш 1990 воқеалари мисолида).  Лойиҳа раҳбари- ф.ф.н.  Р.Р. Назаров.
  4. 2008-2010 йй. «Социальная стратификация современного общества  Узбекистана  в контексте исторических процессов» («Замонавий Ўзбекистон жамиятининг  ижтимоий стратификацияси  тарихий жараёнлар контекстида»).Лойиҳа раҳбари – т.ф.н. М.А. Рахимов.
  5. 2007–2011 йй. «Ўзбекистон Республикасининг мустақилликни қўлга киритилиши тарихи» Лойиҳа раҳбари – т.ф.н   М.А. Рахимов.
  6. 2009-2011  йй. «Негативные последствия  монокультуры хлопка.  Историко-социологическое исследование «хлопкового дела» в Узбекистане в 80-х  годах XX века». Лойиҳа раҳбари- ф.ф.н.   Р.Р. Назаров.
  7. 2011-2012 йй. «Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жараёнларда».  Лойиҳа раҳбари  - к.и.н. Ш.М.Рахматуллаев.
  8. 2012-2014 гг. «Ўзбекистон Республикасининг етакчи мамлакатлар билан ҳалқаро муносабатлари тарихи» Лойиҳа раҳбари - т.ф.н.   М.А. Рахимов.

 

Бўлимнинг кадрлар салоҳияти: Бўлимда фаолиятидаги тарихий жараёнларнинг ёритилишида янги фанлараро услубларнинг қўлланилиши, халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик, социология (М.А. Рахимов), тарих, фалсафа, социология (Р.Р. Назаров),  тарих, социология (М.Тен, Г.Ж. Ганиева), тарих, иқтисодий жараёнлар тарихи, социологии (Ш.М. Рахматуллаев).   

Бўлим ходимлари инглиз, немис, корейс, турк, форс тилларини эгаллашган.