Skip to main content

Bosh sahifa / Bo'limlar / Ўзбекистоннинг моддий маданияти ва қадимги тарихи бўлими

Ўзбекистоннинг моддий маданияти ва қадимги тарихи бўлими

 Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил «ЎзР ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қароридан сўнг ташкил қилинган. Дастлаб бўлимни таниқли археолог профессор Р.Х. Сулейманов бошқарган. 2003 йилдан  эса бўлимга ЎзР ФА академиги Ю.Ф Буряков раҳбарлик қилиб қилмоқда.

Бўлим ходимлари асосан қадимий давр тарихига оид мавзуларда, жумладан, цивилизация ва давлатчилик тарихи, қадимги шаҳарларнинг шакилланиши, экология ва қадимги цивилизацияларнинг ўзаро муносабатлари каби мавзуларда илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Тадқиқотлар жараёнида тарихий тадқиқотларга турли ёндош фанлар соҳасида эришилган юуқларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бўлим ходимлари нафақат мамлакатмизда балки хорижий хорижий илмий марказлар ва университетлар  билан хамкорликда тадқиқотлар олиб бормоқда. Хамкорликнинг асосий йўналишлари: 1) Марказий Осиё тарихининг қадимги даври муаммолари билан шуғулланаётган хорижий тадқиқотчиларига консультациялар бериш ва илмий раҳбарлик қилиш; 2) халқаро семинар ва конференцияларда қатнашиш  (Ю.Ф Буряков., М.И Филанович., Р.Х. Сулейманов); 3) хорижий нашрларда монография, рисолалар ва илмий мақолалар чоп қилиш (Германия, Франция, Италия, Қозоғистон, Россия, Корея, Қирғизистон ва бошқалар; 4) халқаро илмий лойиҳалар ва дастурларда иштирок қилиш (М.И Филанович., Р.Х Сулейманов.)

Бўлимнинг режавий илмий лойиҳалари:

  1. 1998 – 2003 йй. Илк цивилизациялар. Ўзбекистонда илк давлатчиликнинг шаклланиши.
  2. 1998-2003йй. Кадимий ва ўрта аср моддий маданият тарихи. Ўзбекистон меъморий ёдгорликлари.
  3. 2003-2007 йй.  Ўрта Осиёнинг қадимги цивилизацияси ва экологиянинг ўзаро боғлиқлиги.
  4. 2007-2011 йй.  Қадимда ва ўрта асрларда Ўзбекистоннинг модий ва маънавий маданияти тарихи.

 

Бўлимнинг асосий нашрлари:

  1. Сулейманов Р.Х. Древний Нахшеб. – Ташкент, 2000.                        
  2. Мукминова Р.Г., Филанович М.И. Ташкент на перекрестке истории. – Ташкент, 2001. - 6 б.т
  3. Немцева Н.Б. Ханака Сайфеддина Бахарзи в Бухаре (к истории архитектурного комплекса). – Бухара, 2003.
  4. Сулейманов Р.Х. Нахшаб – тайны забытой цивилизации. – Т.: Маънавият 2004. 4 п.л
  5.  Сулейманов Р.Х. Нахшаб – унутилган тамаддун сирлари. – Т.: Маънавият 2004. 4 б.т.
  6. Қадимги Қарши ёдгорликлари / Альбом. – Тошкент, 2006. 10 б.т.
  7. Буряков Ю.Ф., Грицина А.А. Мовороруннаҳр Буюк ипак йўли чорраҳасида. – Самарканд–Бишкек, 2006. – 208 б. (рус тилида)
  8. Алимова Д.А., Филанович М.И. Тошкент тарихи (қадимги даврдар то ҳозиргача). – Т.: Арт флекс, 2007. ўзб ва рус тилларида . – 177 б.