Skip to main content

Bosh sahifa / Hush kelibsizlar!

Hush kelibsizlar!

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР ВА ДЎСТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг  институт Республикада ягона бўлган ўзига хос илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, бу илм масканида Ўзбекистон тарихига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. Ушбу йирик илмий марказда 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ХХ аср Ўзбекистон тарихчиларининг машҳур намаёндалари шаклланган ва фаолият олиб борган. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишлари жуда кенг бўлиб, Ўзбекистоннинг энг қадимги даври тарихидан то замонавий янги тарихигача бўлган муаммоларни қамраб олади.

Сайтда институт тарихи, унинг илмий ва нашрчилик фаолиятига оид маълумотлар берилган. Шунингдек институтда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳалари билан ҳам танишиш мумкин.  Қолаверса бу ерда Ватанимиз тарихига оид жуда кўплаб саволларга жавоб берилган.

Муҳтарам ўқувчи биз  Сизларни янги тадқиқотлар ва нашрлар билан доимий тарзда хабардор қилиб борамиз. Институт Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи билан қизиқувчи барча илмий марказлар ва тадқиқотчиларни ўзаро илмий ҳамкорлик қилишга таклиф қилади.

Самимий тилаклар билан,

Абдуллаев Ровшан Мажидович

Left sub menu