Skip to main content

Bosh sahifa / Institut tarixi / Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

Тарих институти ходимларининг совет даври ва 90-йилларда хорижлик ҳамкасблар билан алоқалари ёки уларнинг чет эл нашриётларида ноширчилик ишларидаги иштироки кўп кўзга ташланмаган.. Хорижий тилларни билувчилар сони кам бўлган.

Тарих институтининг халқаро муносабатлардаги фаол босқичи 2000 йилдан бошланди.

Институтнинг бу соҳадаги  муҳим йўналишдан бири халқаро алоқаларни кенгайтириш ва истиқболли шартномаларнинг имзоланишидир. Институт ўзаро ҳамкорлик қилиш учун Жоржия университети ва Вашингтон универиситети билан (АҚШ), Кашмир университети қошидаги Марказий-Осиё тадқиқотлари маркази (Ҳиндистон), Бонн университети, Эккерт номидаги Халқаро институт (Германия), Россия ФА Этнология ва археология институти, Кубан славян давлат педагогика институти, Олтой давлат педагогика академияси (Россия), Стокгольм университети (Швеция), ТОО “Археология экспертизаси” ва “Турон” университети (Қозоқистон), Молдова ФА Тарих, давлат ва ҳуқуқ институти, Корё университети, Донггук университети, Мёнджиль университети, Ханянг университети, Чосун университети, Хориж тадқиқотлари Пусан университети, Корея халқаро алоқалар университети, Осиё маданиятларни ривожлантириш институти (Корея)  билан шартномалар имзоланган.  

 Халқаро ҳамкорликнинг бошқа мухим йўналишларидан яна бири халқаро конфренцияларни Институт базасида ёки уларни сифатли ташкиллаштиришда фаол иштирок этаётганлигидир.

 Тарих институти 2002-2004 йилларда IACD (Кореа республикаси) билан биргаликда учта халқаро конференция ташкиллаштирилган

2006 йил Тарих институти Жоржиа университети (АҚШ) билан ҳамкорликда Марказий Осиёда халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларига доир халқаро конфренция ўтказилди.

2007 йил Тарих институти Тошкент Ислом университети билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда ислом қадриятлари: толерантлик ва ижтимоийлик” мавзусида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги бўлими, IFEAC (Франция) ва МИЦАИ (ЮНЕСКО) нинг молиявий кўмагида халқаро конфренция ўтказилди.

 2008 йил Институт IFEAC(Франция), МИЦАИ (ЮНЕСКО),  IACD (Кореа республикаси) молиявий ҳамкорлигида “ХХ асрнинг биринчи чорагида Марказий Осиё халқларининг ижтимоий ҳаёти” мавзусида халқаро конфренция ўтказилди.

2001-2011 йилларда халқаро гаратлар ва шартномалар доирасида 67 та ходим чел эл тажрибаларини илмий ўрганиш  учун дунёнинг 17 мамлакатида бўлишди. Шу йилларда институт ходимлари дунёнинг 27 мамлакатида ўтказилган 154та илмий конфренцияларда маърузалари билан чиқишди ва дунёнинг 13 та давлатларидаги илмий журнал ва тўпламларида 153 та илмий мақолалари чоп этилди.

Бир вақнинг ўзида Институт чет эл олимлари ва асперантларини қабул қилмоқда. Жумладан, 2004-2001 йилларда Бельгия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Корея, АҚШ, Туркия, Швейцария, Швеция ва Япониядан 50 дан ортиқ тадқиқотчилар ўқишга, тажриба алмашиш ва ўз тадқиқотларини институт доирасида кўриб чиқиш учун келишган.

Правила

Правила