Skip to main content

Bosh sahifa / Jurnal / Нашр этишга қўйилган талаблар

Нашр этишга қўйилган талаблар

Қўйилган талаблар: Журналга ўзбек тилида тақдим қилинадиган мақоланинг инглиз ва рус тилида; рус тилида тақдим қилинган мақоланинг ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача аннотацияси (40-45 сўздан иборат) бўлиши керак.

       «Ёш тадқиқотчи минбари» рукнига тақдим қилинаётган аспирант ва ёш тадқиқотчиларнинг мақоласига илмий раҳбарининг тақризи ва тавсияси зарур.

       Қабул қилинган мақолалар таҳририят аъзолари ҳамда етакчи мутахассисларга тақризга берилади ва таҳрир ҳайъати илмий муҳокамасидан сўнг нашрга тавсия қилинади.

       «O‘zbekiston tarixi» журналида чоп этиш учун тақдим қилинаётган мақолалар қуйидаги талабларга мос келиши керак:

мақола ҳажми 8-10 саҳифадан ошмаслиги, 2 нусхада, «Times New Roman» шрифтида, сарлавҳаси 14 кеглда, текст 12 кеглда, 1,5 интервалда бўлиши, қоғознинг барча томонидан 2 см.дан қолдирилиши керак. Электрон версияси ҳам тақдим этилиши зарур.

Сноскалар ҳар бир саҳифа охирида кетма-кетликда қуйидагича: муаллиф (ФИО), мақола номи, манбаси (китоб, журнал), нашр жойи, чоп этилган вақти, саҳифаси.

Муаллиф тўғрисида қуйидаги маълумотлар илова қилинади: фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, илмий даражаси ва унвони, иш ва уй манзили, телефони.

Мақола қўлёзмаси қайтариб берилмайди.

 

Таҳририят манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент,  И.Мўминов кўчаси, 9-уй.  Телефон (8371)  2623873