Skip to main content

Bosh sahifa / Yangiliklar

Yangiliklar

Ўтган кунлар

15.11.2019 10:40

Буюк тарихда ҳеч нима изсиз кетмайди!

Шавкат Мирзиёв

Чиндан ҳам шундай! Мазкур ҳикматнинг далил-исботини ўзбек халқининг ўта қадим ва ниҳоятда бой, ранг-баранг ўтмишида кўриш мумкин. У гўёки тубсиз бир уммондир. Шўнғилган сари ўз сир-синоатларини очиб, дур ва гавҳарларини тақдим этаваради. Яъни интилган, изланганга толе ёр. Шунинг учун ҳам ўтмишимизни ўрганишга бел боғлаган ҳар бир олим натижага эришиши аниқ. Бироқ фақат шу билан чекланиб қолиш илмнинг бош муддаосини кемтик қилиб қўяди. Негаки буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний минг йил бурун алоҳида урғулаганидек, илм-фан кишилар эҳтиёжи учун хизмат қилмоғи лозим! Демак, илмий изланишлар йўлида қўлга киритилган ҳар бир марра ҳамкасблар, тарихга қизиқувчи миллионлаб юртдошларимиз, дунёнинг миллиардлаб аҳлига етиб бориши керак.

Тарих институтининг электрон саҳифасида очилаётган “Ўтган кунлар” янги рукнидан мақсад ҳам аслида шудир. У барчага очиқ. Ўқувчилар учун ҳам, тарих илми майдонида заҳмат кечаётганлар учун ҳам. Бошқача айтганда, ушбу рукнни биргаликда шакллантирамиз, бойитамиз, ривожлантирамиз. Теран илмий изланишларни эълон қилишга тайёрмиз. Ўқувчилар фикр-мулоҳазалари, таклифлари ҳам биз учун муҳимдир. 

Азамат Зиё,

тарих фанлари доктори, профессор,

Тарих институти директори.

Ходимларнинг умумий йиғилиши

14.11.2019 16:50

2019 йил 13 ноябрь куни Тарих институти Илмий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг  “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни атрофлича ўрганилиб, институт норматив ҳужжатларини мазкур қонунга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, диссертация мавзуларини муҳокамадан ўтказиш ва тасдиқлаш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини қайта тиклаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ 5843-сон “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси ҳолати, институтнинг ноширлик, ОАВ билан ҳамкорлик, тадқиқотлардан олинган илмий натижаларни ОАВ орқали жамоатчиликка етказиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси бўйича тегишли вазифалар берилди. 

ЭЪЛОН

13.11.2019 14:30

2019 йил 22 ноябр соат 14.00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 06.01.2018. Таr.56.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Нормуродова Гўзал Бекмуродовнанинг “Бухоро амирлиги ижтимоий қатламлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли (1868-1920 йиллар)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фан доктори (DSс) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муҳокамаси.

Илмий раҳбар:  т.ф.д. проф. Алимова Дилором Агзамовна

Манзил:Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, ЎзР ФА Тарих институти, 8-қават, мажлислар зали

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚЛАРИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ: ТАРИХ ВА ТАҲЛИЛ

13.11.2019 07:10

Бугунги кунда мамлакатимиз ва дунёнинг кўплаб давлатлари китоб фондларида юртимиз ҳудудидан етишиб чиққан алломалар, олиму фузалолар томонидан ёзиб қолдирилган интеллектуал мерос намуналари сақланиб келмоқда. 2019 йил 11 ноябрда ЎзР ФА Тарих институтида бўлиб ўтган  “XIX – XX аср бошларида Ўзбекистонда интеллектуал мерос тарихи” мавзусидаги республика илмий конференцияси  ана шу меросни ўрганишда яна бир муҳим қадам бўлди. 

Ўзликни англаш ўтмишни билишдан бошланади

12.11.2019 17:20

Ўзликни англаш ўз ўтмишини билишдан бошланади. Ушбу ўта муҳим ва масъулиятли жараёнда тарихчи олимлар, улар томонидан олиб борилаётган теран илмий изланишларнинг ўрни алоҳидадир. Сўнгги йилларда қадим ва бой тарихимизни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, асосийси, олинган натижаларни халқимизга етказиш ҳар қачонгидан кўра кучлироқ аҳамият касб этмоқда. Фанлар академияси Тарих институтида “XIX – XX аср бошларида Ўзбекистонда интеллектуал мерос тарихи” мавзусидаги республика илмий анжумани бўлиб ўтди. 

Тарих хамма учун-2019 (7.11.19)

12.11.2019 17:10

2019 йил 7 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетида «Тарих ҳамма учун» Клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Маърузачи -Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти катта илмий ходими, т.ф.н. Ш.М. Рахматуллаев - сўзга чиқиб «1990 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти: хўжалик трансформацияси муаммолари» мавзу бўйича маъруза килди. Маърузадан сўнг жонли муҳокама бўлди.

Термиздаги конференция (5-6. 11. 19)

12.11.2019 11:10

2019 йил 5-6 ноябр кунлари Термиз Давлат университетида «Meдиа-майдонда Тарих фани ва архившунослик интеграцияси муаммолари» Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда тарихчилар, архивчилар, археологлар, шарқшунослар, санъатшунослар ва бошқалар иштирок етди. бутун республика бўйлаб. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институтидан фан бўйича директор муовини, тарих фанлари доктори Н.А. Мустафаева бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Қирғиз-Ўзбек дўстлик ва ҳамкорлик тадбири(5.11.19)

12.11.2019 11:00

2019-йилнинг 5-ноябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 75-йиллиги ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги биринчи елчиси- Батирали Сидикович Сидиков таваллудининг 80-йиллигига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ходимларнинг умумий йиғилиши (6.11.19)

12.11.2019 10:55

2019 йил 6 ноябр куни Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институтида жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни институт директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё олиб борди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг олимларга бўлган эътиборига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши, “Давлат тили ҳақидаги” қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонланиши ҳам ҳозирда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги энг биринчи масала эканлигини қайд этди. Мазкур жараёнда олимлар, айниқса, институт ходимлари четда турмасликлари лозимлиги алоҳида урғуланди.

ЎзА сайтида профессор А. Х. Зиё мақоласи (5.11.19)

12.11.2019 10:50

ЎзА сайтида ЎзР ФА Тарих институти директори, тф.д., проф. Азамат Зиёнинг “Баъзан ўйлаб қоламан, тилимизнинг шу аҳволга тушишида “ақлли” одамларнинг қўли йўқмикан?!" мақоласи чиқди. Сиз мақола матнини веб-сайтда ўқишингиз мумкин: http://uza.uz/oz/society/azamat-ziye-bazan-ylab-olaman-tilimizning-shu-a-volga-tushish-05-11-2019

Left sub menu